Бундан роппа-роса бир ҳафта аввал Фарғона вилоят Экология бошқармаси вилоятнинг Қўштепа тумани “Ғиштмон“ МФЙдаги “Оталар оромгоҳи“ ҳудудида бир туп чинор ва 1 бир туп тол дарахтини шу маҳалланинг Янги ариқ кўчаси 121-уйда яшовчи фуқаро С.М томонидан ўзбошимчалик билан, ҳеч қандай рухсатномасиз тагидан кесиб ташлангани ҳақида хабар берган эди.
Ушбу ҳолатга нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланганди.
Шу йилнинг 21 февраль куни 2 туп дарахтни ноқонуний кесиб, ўсимлик дунёсига зарар етказган фуқаро “Ғиштмон“ МФЙдаги маҳалла гузарига компенсация сифатида, 23 туп повлония, 30 туп арча, 100 туп ток ҳамда 70 туп мевали, жами, 223 туп дарахт кўчатларини экиб берди.