Ўтказилган рейд тадбирларида Пешку туманида яшовчи фуқаро Ш.И. чўл ҳудудидан табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 9 375 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 26 250 000 сўм қўлланилди.
Маълумот учун: Саксовул-чўлда ўсувчи дарахт кўринишидаги ўсимлик. Саксовулларнинг асосий хусусияти-саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишини олдини олади. Бу эса ҳудудлар чўллашувини олдини олади ҳамда саҳро экосистемасини сақланиб қолишини таъминлайди
Саксовулнинг танаси бурама шаклга эга бўлиб, юзаси силлиқ бўлади. Дарахтнинг шох-шаббалари қалин ва яшил тусда бўлади. Ўсимлик гуллаганда пушти ва малина рангли гулчалар пайдо бўлади. Кўринишидан омонатгина кўринса ҳам, кучли томир тизими эвазига саксовуллар чўл ва тошли ерларга мустаҳкам ўрнашади.