баннер
10 апр 2025
10:52

    Фарғонада 270 туп дарахт ноқонуний кўчирилган — Экология вазирлиги

    Экология вазирлиги томонидан Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Ҳувайдо“ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Бешолиш“ сой бўйидан 270 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар ноқонуний кўчирилиши ҳолати бўйича тегишли ўрганиш ишлари ўтказилди.

    Қайд этилишича, ушбу ер майдонида кўп йиллик қимматбаҳо дарахтлар мавжудлигига қарамасдан, 2025 йил 22 январда Қувасой шаҳар ҳокими томонидан аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қарор (31-11-167-Қ/25-сонли) қабул қилинган.

    Шунингдек, ушбу ер майдонида кўп қаватли турар жой бинолари, йирик универсал ва ихтисослаштирилган савдо дўконлари, супермаркетлар, ресторанлар қуриш лойиҳасини амалга ошириш ва аукцион савдоларига чиқариш мақсадида ер майдони 2 та лотга бўлинган ҳолда “Электрон“ автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган.

    Таъкидлаш жоизки, келишиш жараёнида Қувасой шаҳар экология бўлими томонидан 2025 йил 3 февралда “Электрон“ автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўп йиллик дарахтлар мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу ер майдонида лойиҳани амалга ошириш мумкин эмаслиги кўрсатилган ва рад жавоби берилган.

    Шунга қарамасдан, Қувасой шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.б. Н.М.нинг топшириғига асосан 11–14 февраль кунлари шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида 270 туп (сасна, каштан, каталпа, Япон сафораси, тут, айлант) дарахт 16 та жойга ноқонуний равишда кўчириб ўтқазилган ва 9 туп дарахт кўчириш жараёнида нобуд қилинган.

    Шунингдек, ҳокимлик мансабдор шахсларининг нотўғри қарорлари ва ноқонуний топшириқлари оқибатида кўчирилган дарахтлар келгусида нобуд бўлиши хавфи юқори бўлган ер майдонларига экилган.

    Дарахтларни ноқонуний кўчириш натижасида табиатга умумий 1 млрд 829 млн 437 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

    Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech