Давлат экология қўмитаси овчиларни огоҳлантирди

    Яшил сайёра 30 октябр 2020 1033

    Давлат экология қўмитаси ўлдирилган жониворлар билан суратга тушиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган овчиларни огоҳлантирди.

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “овчилар” ўлдирилган жониворлар билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда.

    Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига турли зўровонликни тарғиб қилувчи фото, видео, аудио ва матн кўринишидаги материаллар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 189-моддаси 1-қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси 1-қисми билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунига қатъий амал қилишга, овчилик маданияти, ҳайвонот дунёси объектларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чорлаб қоламиз.