Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ИСО сертификациясидан муваффақиятли ўтди ҳамда сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади. Бу ҳақида агентлик расмий манбаси хабар бермоқда.
Сертификатлаштириш текшируви натижаларига кўра, Давлат кадастрлари палатасига ИСО 9001:2015 “Сифат менежменти тизими ва талаблар” ҳамда ИСО 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизими. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар" стандартларига мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар тақдим этилди.
Бугунги кунгача Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратида консалтинг ташкилоти ҳамда Марказий аппарат мутасаддилари томонидан халқаро стандартлардан ИСО 9001:2015 “Сифат менежменти тизими ва талаблар” мавзусида ҳамда ИСО 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизими. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар" мавзуларида турли семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, тизим ходимлари томонидан стандард талабларига мувофиқ ҳужжатлар ишлаб чиқилди.
Давлат кадастрлари палатасида интеграциялашган бошқарув тизими жорий қилиниб, сертификатни қўлга киритиш орқали фуқароларга кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш, муаммоли шикоятларни кескин камайтириш ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олишга эришиш кўзда тутилган. Ташкилотда ўтказилган ички ва ташқи аудит текширувларидан сўнг Давлат кадастрлари палатаси ИСО сертификациясидан муваффақиятли ўтди ҳамда сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлади. Сертификатлаштириш текшируви натижаларига кўра, Давлат кадастрлари палатасига ИСО 9001:2015 “Сифат менежменти тизими ва талаблар” ҳамда ИСО 37001:2016 “Коррупцияга қарши бошқарув тизими. Фойдаланиш бўйича талаблар ва кўрсатмалар" стандартларига мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар тақдим этилди. Шу ўринда, ушбу сертификатлар ташкилотга янада катта масъулият юклайди ҳамда фаолиятда сифат, самарадорлик, ҳалоллик ва шаффофликга содиқликни кўрсатади. Қайд этиш лозимки, эндиликда Давлат кадастрлари палатасида тизим ходимлари томонидан стандард талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳужжатлар бандлари бўйича фаолият тўлиқ йўлга қўйилади.