Давлат харидларида қонунбузилишига йўл қўйган ташкилотлар эълон қилинди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда жами 8,1 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.

    Қуйидаги ташкилотларнинг давлат харидлари бекор қилинди:

    • Фарғона туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигидаги 923,2 млн сўмлик;
    • Ғиждувон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигидаги 878,1 млн сўмлик;
    • Урганч туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 632,4 млн сўмлик;
    • Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги академик лицей буюртмачилигидаги 396,9 млн сўмлик;
    • Бувайда тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 396,0 млн сўмлик;
    • Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази буюртмачилигидаги 306,0 млн сўмлик;
    • Сурхондарё вилоят физиатрия клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 205,0 млн сўмлик;
    • Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қумқўрғон тумани бўлими буюртмачилигидаги 182,8 млн сўмлик;
    • Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилоят минтақавий филиали буюртмачилигидаги 177,5 млн сўмлик;
    • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмачилигидаги 175,0 млн сўмлик;
    • Хива шаҳридаги 56-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаб-интернати буюртмачилигидаги 169,0 млн сўмлик;
    • Конимех туман маданият ва туризм бўлими буюртмачилигидаги 140,0 млн сўмлик;
    • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги компетенцияни ривожлантириш институти буюртмачилигидаги 120,0 млн сўмлик;
    • Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 108,2 млн сўмлик;
    • Ёшлар ишлари агентлигининг Шароф Рашидов тумани бўлими буюртмачилигидаги 100,5 млн сўмлик;
    • Фарғона шаҳар ҳокимлиги буюртмачилигидаги 89,3 млн сўмлик;
    • Конимех тумани маданият бўлими-туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази буюртмачилигидаги 71,0 млн сўмлик давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

    Шунингдек:

    • «Микрокредитбанк» Сурхондарё вилоят филиали буюртмачилигидаги 1,84 млрд сўмлик;
    • Тошкент вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси буюртмачилигидаги 1,2 млрд сўмлик давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этган.

    Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатларининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили:

    Сурхондарё вилояти - 5 та
    Фарғона вилояти - 3 та;
    Хоразм, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри - 2 тадан;
    Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятлари - 1 тадан.

    Соҳалар кесимида эса таълим ва соғлиқни сақлашга 5 тадан, маҳаллий ҳокимлик ва тизим ташкилотларига 3 та, банк-молия ва маданиятга 2 тадан, транспорт ва ёшларга 1 тадан тааллуқлидир.

    Агентликнинг тақдимномаларига асосан мазкур давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилинди.

    Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига оид тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates