Давлат хизматчилари ҳам интеллектуал, ҳам жисмонан соғлом бўлишлари керак

    Ҳафтада камида бир марта иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимларнинг югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш сингари спорт турлари билан шуғулланиши ҳамда улар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилиши белгиланди.

    Коронавирус пандемияси инсонларнинг ҳаёт тарзи, меҳнат фаолияти, барча соҳалардаги фаоллиги ва имкониятларининг ҳам кескин ўзгариши ва чекланишига олиб келди. Шунингдек, ушбу вирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари ҳамда семизлик (ортиқча вазн) касаллигига чалинган фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Касалликнинг ғайриоддий кечиши узоқ муддатли реабилитацияни талаб қилди ва фуқароларда иммун тақчиллигини юзага келтирди.

    Айтиш жоизки, синовли кунларда халққа ёрдам қўлини чўзган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари орасида ҳам ушбу вирусга чалинганлар сони кам бўлмади. Аксарият давлат хизматчилари меҳнат фаолиятини масофавий иш услуби орқали давом эттирди.

    Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 30 октябрь куни “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинди. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан 2021 йилдан бошлаб давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта жисмоний тарбия билан шуғулланиши, раҳбарлар шахсий наъмуналари орқали семизлик даражасини камайтириш, вазн кўрсаткичларини яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлаш учун қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириши, давлат органлари жамоа шартномаларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари жорий қилиниши белгиланди.

    Ушбу фармон билан ўз навбатида давлат хизматчилари ҳам соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга айлантириш зарур эканлигини янада чуқурроқ англаб етдилар.

    Шунингдек, мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, ходимларнинг иш вақти ҳисобидан ҳар куни бадантарбия билан шуғулланишлари учун махсус танаффуслар белгиланди.

    Ҳафтада камида бир марта иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимларнинг югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш сингари спорт турлари билан шуғулланиши ҳамда улар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилиши белгиланди.

    Келгусида оммавий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш, жумладан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида Спартакиада ўйинларини, Давлат хизматини ривожлантириш агентилиги ходимлари ўртасида очиқ чемпионат (Агентлик кубоги) ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилди.

    Хулоса сифатида айтадиган бўлсак, ўтказилаётган бу каби спорт мусобақалари, ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни нафақат иш фаолияти бўйича, балки спорт соҳасида ҳам йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, давлат хизматчилари нафақат ақлан, балки қалбан, фикран ва жисмонан ҳам соғлом бўлиши муҳим.

    Феруза Жўраева,

    Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун
    шарт-шароитлар яратиш масалалари департаменти етакчи инспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates