Давлатобод туманида истиқомат қилувчи ота алимент тўловчилиги сабабли унинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.
У Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлимига мурожаат қилиб, 2 нафар фарзанди таъминоти учун 5 йиллигини олдиндан тўлашни билдирди.
Мазкур ижро иши юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида унга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилди. Шундан сўнг, давлат ижроси томонидан амалдаги тартибга кўра 2030 йилга қадар бўлган давр учун ҳисоб-китоб қилинганда 129 млн сўмни ташкил этди. Фарзандлар онаси беш йиллик алимент пулларини олди ва суднинг ажримига мувофиқ ижро этиш усули ўзгартирилди.
Давлатободлик отанинг хорижга чиқиш чеклови ечилди.