баннер
1 апр 2025
06:24

    3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

    30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

    Ушбу фармон билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сони ўтган йилгига нисбатан 1,5 бараварга оширилди ҳамда дастур доирасида 30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда, деб ёзади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати.

    Аризалар шу йилнинг 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

    Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

    Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

    • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);
    • Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech