Давра суҳбатида иқтисодий муносабатлар муҳокама қилинди

    Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбир ва учрашувлар ташкил этилди.

    Хусусан, Тошкентда Ўзбекистон-Сингапур ишбилармон доира вакиллари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Унда қайд этилишича, ҳозир Ўзбекистонда Сингапур инвесторлари томонидан 90 та корхона ташкил этилган бўлиб, улар электротехника, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, таълим, савдо ва машинасозлик каби соҳаларда фаолият юритмқода.

    Икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо айирбошлаш ҳажми динамикаси доимий ўсишда бўлиб, 2017 йилдаги 92,6 миллион доллардан 2022 йилда 143 миллион доллар (экспорт – 105 млн доллар, импорт – 38 млн доллар)га етди. Сингапурга асосан қора металлар ва улардан ясалган жиҳозлар, қурилиш материаллари, хизматлар ва бошқалар экспорт қилинмоқда.

    Импорт таркибини эса хизматлар, каучук, резина ва ундан ясалган жиҳозлар, оптика маҳсулотлари ва инструментлар, механика жиҳозлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқалар ташкил қилади.

    Сингапурнинг мамлакатимиз иқтисодиётига киритаётган инвестициялари ҳажми ҳам йилдан-йилга ўсиб бормоқда. 2016–2022 йилларда Сингапурнинг инвестициялари жами 700 миллион долларни ташкил этган.

    Тадбир якуни бўйича “B2B” ва “G2B” учрашувлар бўлиб ўтди. Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорларга намойиш этган ҳолда уларнинг экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари борасида фикр алмашдилар.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16-18 январь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга ташриф буюрган эди. Давлатлар беш йўналиш бўйича ҳамкорлик қилиш, капитали 500 млн доллар бўлган инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича келишиб олган, шунингдек, салкам 5 млрд. долларлик шартномалар имзолаган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates