баннер
10 апр 2025
08:56

    Деменция касаллиги кексаларда келиб чиқаётган ногиронликнинг асосий сабабларидан бирига айланмоқда — ЖССТ

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти деменция касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, дунёда ушбу хасталикдан азият чекаётган 57 миллион киши яшайди.

    Ҳар йили қарийб 10 миллион нафар одамда мазкур патология аниқланмоқда. Беморларнинг салкам 60 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларидир.

    Асосан кекса ёшли одамларда кузатиладиган ушбу касаллик ақлий қобилият ва хотиранинг сусайиши билан намоён бўлади.

    Бунга мия қон томирлари атеросклерози, инсульт, қандли диабет, такрорий бош мия жароҳатлари, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик, доимий қон йўқотиш, депрессия, ортиқча вазн ёки семизлик каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.

    Деменция ҳозир сайёрамиз бўйича юз бераётган ўлим ҳолатларининг энг кўп учровчи еттинчи сабабидир. Қолаверса, у кекса ёшдаги одамларда келиб чиқаётган ногиронликнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

    Таҳлилларга кўра, Альцгеймер касаллиги — деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, тахминан 60-70 фоизни ташкил қилади.

    Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ томонидан деменция бўйича еттита стратегик йўналишни ўз ичига олган Глобал ҳаракатлар режаси амалга оширилмоқда.

    Мутахассислар “бу касалликнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш жуда муҳим” деган хулосада. Чунки ушбу хасталикка чалинганларнинг умумий сони 2030 йилда 82 миллион, 2050 йилга бориб эса 152 миллион нафарга етиши прогноз қилинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech