Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси ЖССТ квалификациясидан ўтказилади

    Мамлакатимизда фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, соҳага жалб этилаётган инвестициялар ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш ҳамда аҳолини сифатли, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари билан таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

    Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияси 2025 йил якунига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилиши кўзда тутилган.

    Бу билан марказнинг ўз лабораторияси ЖССТ томонидан тан олинган халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини амалда исботлайди. Табиийки, бу унинг халқаро миқёсдаги нуфузини ҳам оширади.

    Айни чоғда лабораториянинг сифати юқори, хавфсиз дори воситаларини назорат қилиш борасидаги ўрни мустаҳкамланади.

    Маҳаллий дори воситалари сифати халқаро талабларга жавоб беришини тасдиқлаш орқали ўзимизнинг фармацевтика маҳсулотлари жаҳон бозорларига олиб чиқилиши осонлаштирилади.

    Лабораторияда халқаро талабларга мос келадиган синов усуллари йўлга қўйилади. Бу эса шу ернинг ўзида юқори даражали таҳлиллар ўтказилишига замин яратади.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates