18 апр 2025
09:39

    Янги глобал пандемиялар хавфи бор — ЖССТ

    ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус халқаро ҳамжамиятни огоҳлантирди. Унинг фикрича, янги глобал пандемия рўй бериши муқаррар. Шундай ҳолатга тайёр туриш керак.

    Тедрос Адханом Гебрейесуснинг таъкидлашича, кейинги пандемия вазият тинчланишини кутмайди. 20 йил ёки янада кўпроқ вақт мобайнида содир бўлиши мумкин. Эҳтимол эртага юз берар...

    CОVID-19 пандемияси расман 7 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлди, аммо ЖССТ ҳақиқий ўлим ҳолатини 20 миллион, деб ҳисоблайди. Қурбон бўлган инсонлардан ташқари жаҳон иқтисодиёти 10 триллион доллардан кўп зарар кўрди. Гарчи, коронавирус узоқ хотирадек кўринса-да, янги касаллик тарқалиши хавфига ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш лозим. Дунё бўлинган, қарама-қаршилик ҳукм сураётган ҳозирги замонда мамлакатлар ҳамкорлик қилиш ва умумий тил топиш учун ҳали бирлашиши мумкинлиги ҳақида аниқ белги керак, — деди у.

    Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган 2024 йил статистикасида келтирилишича, CОVID-19 пандемияси 2020-2021 йилларда мос равишда 4,1 миллион ва 8,8 миллион кишининг умрига зомин бўлган. Натижада бутун дунё бўйлаб ўртача умр кўриш қисқарган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech