баннер
12 апр 2025
15:55

    ЖССТ раҳбари янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

    Тедрос Аданом Гебрейесус глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлигига эришиш учун “мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар ва умумий таҳдидларга умумий ёндашув” кераклигини эслатди.

    Дунёда “эртага” хавфли касалликнинг янги пандемияси бошланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус огоҳлантириб, мамлакатларни пандемиянинг олдини олиш бўйича келишув устида ишлашни кучайтиришга чақирди.

    ЖССТга аъзо давлатлар элчилари билан суҳбатда у можаролар, геосиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар даврида “COVID-19 пандемияси энди узоқ хотирага ўхшаб қолганини” таъкидлади. “Аммо кейинги пандемия вазиятнинг тинчланишини кутмайди. Бу 20 йил ёки ундан кўпроқ вақт ичида содир бўлиши мумкин ёки эртага содир бўлиши мумкин. Биз тайёр бўлишимиз керак”, деди Гебрейесус. “Мана шунинг учун ҳам дунё ЖССТ пандемия шартномасини маррага етказиш учун сизнинг иштирокингиз ва етакчилигингизга муҳтож”, деди бош директор.

    У глобал саломатлик хавфсизлигига эришиш учун “мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар ва умумий таҳдидларга умумий ёндашув” кераклигини эслатди.

    2024 йил 27 майдан 1 июнгача Женевада бўлиб ўтган 77-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси пандемияга қарши халқаро келишувни ишлаб чиқиш бўйича 2021 йилда ташкил этилган музокаралар органининг ваколатини узайтирди. Ушбу ҳужжат бўйича иш натижалари 2025 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган 78-Асамблеяда сарҳисоб қилиниши кутилмоқда. Аввалроқ Гебрейесус шартнома устида ишлашга интернетда ушбу ҳужжат қабул қилинган тақдирда уни имзолаган давлатлар суверенитетига дахл қилиши ҳақидаги ёлғон маълумотлар тўсқинлик қилаётганини маълум қилган эди.

    COVID-19 касаллиги сабабли фавқулодда ҳолат глобал соғлиқни сақлаш соҳасида 2020 йилнинг охиридан 2023 йилнинг 5 майигача амал қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, 2025 йил 16 март ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 777 664 564 та коронавирус инфекцияси қайд этилган ва 7 091 788 киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech