Мутахассиснинг таъкидлашича, кабоб тайёрлаш жараёнида канцероген бирикмалар ажралиб чиқади.
Шифокор бундай бирикмалар йўғон ичак ва ошқозон ости бези саратони ривожланиш хавфини оширишини, бундан ташқари, кабобни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ва уни пишириш жараёнида тутундан нафас олиш ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкинини айтиб ўтди.
Нефедова кабобни паст ҳароратда пиширишни, гўштни грилда ушлаб турмасликни, куйишдан сақланишни тавсия қилди. Мутахассис, шунингдек, гўшт бўлакларининг ўзи ҳам майинроқ бўлиши кераклигини таъкидлади. У пиширишдан олдин гўштни маринадлашни тавсия қилди, деб хабар беради iz.ru.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, ўтлар ва зираворлар ҳам канцерогенлардан ҳимоя таъсирига эга бўлади.