ДИИҲБ 400-миссиясини Ўзбекистонда бошламоқда

    Сайлов 15 сентябр 2021 1087

    ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўз миссияси бошланиши олдидан журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

    Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюронинг 30 йиллик фаолияти доирасидаги 400-миссияси ҳисобланади. Шунингдек, ДИИҲБ 1999 йилдан буён Ўзбекистонда ўтказилган 8 та сайловда иштирок этган.

    2016 йилги Президент ва 2019 йилги парламент сайловларида тўлақонли миссияси билан қатнашган. Бу сиёсий жараёнлар бўйича якуний ҳисоботида Ўзбекистонда сайловлар жараёнини такомиллаштириш бўйича 32 та тавсия тақдим этган эди. Бу тавсияларнинг 18 таси тўла қабул қилинди, 3 таси қисман қабул қилинди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.

    ДИИҲБ маълум қилишича, бюронинг асосий гуруҳи, яъни 11 нафар кузатувчи 14 сентябрь куни Ўзбекистонга етиб келди ва кейинги ҳафта 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар келиши кутилмоқда. Сайлов кунидан тахминан бир-икки кун олдин 250 нафар кузатувчи келиши режада бор. Ушбу кузатувчилар Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча сайлов жараёнларини кузатиб боради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates