Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.
Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалга эга чиқди.
-45 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган спортчимиз Дилмуроджон Маъруфжонов мексикалик Хуан Родригесни 2:0 (18:15; 14:6) ҳисобида мағлубиятга учратди.