Диққат, танлов! Экология мавзусига доир энг яхши адабий асарлар

    Яшил сайёра 27 сентябр 2020 2802

    Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, улғайиб келаётган ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда «Экология мавзусига доир энг яхши адабий асарлар» танловини эълон қилади.

    Танловда профессионал адиблар ва ёш ижодкорлар босма нашрлар ҳамда оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги адабий-бадиий асарлари билан иштирок этишлари мумкин. Танловга 2019 йилнинг 31 августидан 2020 йилнинг 20 ноябригача эълон қилинган материаллар 2020 йилнинг 20 ноябрига қадар қабул қилинади.

    Танлов ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва мукофотлаш тартиби:

    Танловга тақдим этилган ижодий ишлар таниқли ва тажрибали ижодкорлар ҳамда экология соҳаси мутахассисларидан таркиб топган ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

    Танлов ғолиб ва совриндорлари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

    – 1-ўрин (1 та) – телевизор;
    – 2-ўрин (2 та) – планшет;
    – 3-ўрин (2 та) – смартфон.

    Шунингдек, уч нафар рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлганларга Ўзбекистон «Қизил китоби» ҳамда бошқа совғалар топширилади.

    Танлов натижалари 2020 йил, 8 декабрьЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими 2020 йилнинг 10 декабрига қадар ўтказилади.

    Танловда иштирок этишни хоҳловчилардан ўзи ҳақидаги қисқача маълумот (паспорт нусха, фаолиятига оид маълумотнома) ҳамда ижодий ишларини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони) га топширишлари ёки уюшмага келмасдан маълумот ва материалларнинг электрон нусхаларини (+998 97) 326-80-33 Телеграм рақамига юборишлари сўралади.

    Танловни ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга қуйидаги телефон рақамлари (+998 71) 231-83-49, (+998 97) 326-80-33, (+998 93) 502-23-21 орқали жавоб олишингиз мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизматлари

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates