Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада эканига бевосита боғлиқ.
“Доим эъзоздасиз, азиз Устозлар” шиори остида байрам кечаси ташкил этилди.
Кечада фаҳрий Устозлар ва университетда айни кунда фаолият кўрсатаётган профессор – ўқитувчиларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатилди.

Университет ректори профессор Юнусов барча иштирокчиларни улуғ байрам - “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан қутлади, шунингдек университетнинг фидойи жамоасига вазирликлар ва ташкилотлар томонидан йўлланган байрам табрикларини ўқиб эшиттирди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобиловнинг табригини қўмита бошқарма бошлиғи ўринбосари Собир Мавлонов ўқиб берди ва барчани қутлади.




Байрам арафасида университетнинг бир гуруҳ профессор – ўқитувчилари хукуматимиз, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Республика қишлоқ хўжалик вазирлиги, шунингдек вилоят ҳокимлиги ва қатор ташкилотларнинг юксак мукофоти ва эътирофларига, “Фаҳрий ёрлик” ва “Ташаккурнома”ларига сазовор бўлдилар.
Тадбир давомида мукофотлар эгаларига тантанали равишда топширилди.






Ахборот хизмати











