«Dong Feng pessenger« жарима майдончасидан жой олди

    АИТ «Ипак йўли» банки Қарши филиали жавобгар С.Рахимовага нисбатан кредит ва кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъвогар АИТ «Ипак йўли» банки Қарши филиалига даъво аризаси билан мурожаат қилган.

    Мурожаатда жавобгар С.Рахимовага нисбатан кредит ва кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.

    Суд 2024 йил 27 апрелдаги ажримига асосан банкнинг даъво аризасини қаноатлантирган ва қарздорга тегишли «Dong Feng pessenger» русумли автотранспорт воситасига нисбатан тақиқ қўйилган.

    Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур автотранспорт воситаси қарздорнинг яшаш уйидан топилди.

    Машинани жарима майдончасига жойлаштириш ҳақида айтилганда табиийки, қарздорлар бунга норозилик ва эътироз билдирди. Аммо ҳар қандай ҳолатда давлат ижрочилари ўз хизмат вазифаларини бажаришлари лозим ва мазкур ҳужжат ижроси таъминланди.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates