Дорифурушлар ашёвий далиллар билан қўлга тушди

    Қонунбузарлардан бири “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога 25 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро А.Ш. ва бошқалар 1 000 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.Ш.га 25 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, А.Ш.нинг ёнидан 220 дона ва унинг хонадонидан яна 1 800 дона “Зардекс” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

    Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.М. 5 дона “Тропикомид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.А.га 1 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан сотиш учун мўлжалланган 103 дона “Тропикомид” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates