Доривор лаванда ва грек ёнғоғи — табобат ва саноатда етакчи

    Фан 28 сентябр 2021 1553

    Ўрмон Хўжалиги илмий-тадқиқот институтида «Ўрмон хўжалиги илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда ёшларнинг роли» мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

    Республика Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда доривор ва манзарали ўсимликларга минерал ўғитларнинг таъсири, маврак ўсимлигини етиштиришда суғориш меъёрларининг биометрик кўрсатгичлари, чўл ҳудудларида ёғочбоб павлония етиштириш ва бошқа мавзуларида олиб борилган тадқиқотларга эътибор қаратилди.

    Фарғона водийси шароитида доривор лаванда ўсимлигини етиштириш ва грек ёнғоғининг халқ табобати ҳамда ишлаб чиқариш саноатидаги аҳамияти борасидаги илмий ишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

    — Грек ёнғоғи ўрмон хўжалигидаги энг қимматбаҳо ўсимликларнинг ўнталигига киради. Ушбу дарахтнинг мевалари, пўстлоғи, барглари ҳам фойдали ва сердаромад. Хомашё сифатида фармацевтикада кенг қўлланилади. Илдизи бақувват сел оқимлари ва тупроқ эрозиясининг олдини олади, — дейди Ўрмон Хўжалиги илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Ш. Аманбаева.

    Шунингдек, соҳадаги долзарб муаммолар атрофлича таҳлил қилинди.

    Феруза МУХТОРОВНА

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates