Дорихоналарда қалбакилаштирилган «Ревартон» дориси реализация қилинаётгани аниқланди

    Саломатлик 12 январ 2022 1629

    “NEO-FARM” масъулияти чекланган жамияти томонидан назорат органига дорихоналарда қалбакилаштирилган "Ревартон" дори воситаси реализация қилинаётганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушди.

    Ушбу ҳолат дорихона томонидан тақдим этилган фиксал ва товар чекларида ўз тасдиғини топди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги.

    Агентлик дорихонага нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланилаётганлигини дорихоналар ва жамоатчилик эътиборига етказиб, ушбу дори воситаси муомаласига чек қўйиш мақсадида барчани огоҳликка чақиради.

    Қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензиянинг бекор қилинишига олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates