Дуатлон бўйича профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди

    Спорт 19 апрел 2021 1519

    Кеча пойтахтимизда дуатлон бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ҳаваскор ва профессионал спортчилар ўзаро баҳс олиб боришди.

    Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақа бир нечта ёш тоифаларида ҳаваскорлар ва профессионал спортчилар иштирокида ўтказилди. Мусобақада атлетлар югуриш ва велопойга бўйича куч синашди. Айни пайтда очиқ ҳавзада сузиш иштирокчиларнинг саломатлигини бироз хавф остида қолдириши мумкинлиги боис ташкилотчилар мусобақа дастурига сузиш баҳсларини киритмасликка қарор қилди.

    Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимовлар иштирок этди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates