Дунё бўйича юқори ҳаво ҳарорати август ойида ҳам сақланиб қолади – Жаҳон метеорология ташкилоти

    Дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилаётган юқори ҳаво ҳарорати август ойида ҳам сақланиб қолади.

    Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО)нинг катта маслаҳатчиси Жон Нэрн маълум қилди.

    Нэрннинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган иссиқлик тўлқинлари тез-тез юзага келиб туради, бу жараён фақатгина ёзда кузатилмайди.

    Жорий йилнинг ёзида дунёнинг кўплаб мамлакатларида рекорд даражадаги юқори ҳарорат қайд этилди, бир қатор ҳудудларда сувдан фойдаланиш чекланган, кондиционерларнинг ишлаши туфайли электр энергияси истеъмоли ошди ва олимлар бу фақат бошланиши, деб башорат қилишмоқда.

    Иссиқ ёзнинг таъсири аллақачон ўзини намоён қилмоқда. Германия ва Грецияда юқори ҳарорат туфайли ўрмон ёнғинлари содир бўлди, Францияда қурғоқчилик хавфи туфайли бир қатор ҳудудларда сувдан фойдаланишда чекловлар жорий этилди, шаҳар ҳовузлари ёпилди. Испаниянинг бир қатор минтақалари, асосан Пиреней ярим оролининг жанубий қисми аҳолиси сув таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда, сув омборларини тўлдириш даражаси мавсум учун ўртача даражадан паст, баъзи шаҳарларда сувдан фойдаланиш чекланган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates