Дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Жанубий кореялик оила ҳозир Ўзбекистонда

    Жанубий Кореялик икки саёҳатчи – Пак Хён Мин ва Шин Хва Сон дунё бўйлаб саёҳатга отланди. Улар айни пайтда юртимизда бўлиб турибди. Yuz.uz мухбири уларнинг таассуротлари билан қизиқди.

    Икки йилга мўлжалланган ушбу сафар давомида саёҳатчилар Осиё, Европа, Африка мамлакатлари, шунингдек, АҚШ – жами 80 та давлатга саёҳат қилиб, турли халқлар маданияти ва урф-одатларини ўрганишни мақсад қилган.

    "Ёшим 53 да. Илгари қишлоқ хўжалиги бўйича бизнес билан шуғулланганман. Икки марта юрагимда жарроҳлик амалиёти ўтказилгач умримни саёҳатга бағишлашни, турли давлатларни кўришни, миллатларнинг урф-одатлари ва маданияти билан танишишни мақсад қилдим. Турмуш ўртоғим менга ҳамроҳлик қилади. Илгари Ўзбекистон ҳақида жуда кўп эшитганман. Одамлар жуда самимий ва меҳмондўст экан. Андижон, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлдик. Бу шаҳарлар қадимий, шу билан бирга замонавий ҳам экан. Машинамизда бироз муаммо чиққани учун бир неча кун Тошкент шаҳрида бўламиз. Сўнг саёҳатимизни давом эттирамиз. Саёҳатлар давомида халқларнинг ҳатто чолғу асбобларигача эътиборимизни тортади. Миллий таомларидан тановул қиламиз. Ўзбекистонда ош, шўрва ҳамда кабобнинг мазаси бизга жуда ёқди. Қолаверса, саёҳат қилган мамлакатларимиздан яқинларимиз учун совға-саломлар сотиб оламиз. Бу саёҳатлар бизни жуда хурсанд қилмоқда”, дейди Пак Хён Мин.

    Оила саёҳатни ўз трейлерида амалга оширмоқда. Трейлерда мини-ҳаммом, печка, ётоқхона, кондиционер, телевизор, ҳатто иссиқ ва совуқ сувгача мавжуд.

    Маълумот учун айтиб ўтамиз, Пак Хён Мин ва Шин Хва Сон эр-хотин. Пак Покистонда туғилган, болалигида Жанубий Кореяга келиб, муқим яшаб қолишган. У мусулмон, эътиборлиси Шин Хва Сон ҳам ислом динини қабул қилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates