Сингапурлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар ташкил этилади

    Ўзбекистонга тўққиз кунлик тур доирасида келган сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби кўҳна шаҳарларга ташриф буюради.

    Сингапурнинг етакчи туроператорларидан бири – "Chan Brothers Travel" компанияси жорий йилнинг декабрь ойида Сингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер парвозлар ёрдамида мамлакатимизга юзлаб туристларни олиб келишни режалаштирмоқда.

    Ўзбекистонга тўққиз кунлик тур доирасида Сингапур ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби кўҳна шаҳарларга ташриф буюриб, диёримиз тарихи ва маданияти, гўзал табиати ва бетакрор меъморий ёдгорликлари, шунингдек, халқимизнинг урф-одатлари, миллий таомлари билан танишадилар.

    Чартер парвозларни тарғибот қилиш мақсадида "Chan Brothers Travel" Ўзбекистонга бағишланган махсус маркетинг кампаниясини йўлга қўйиш, Сингапурда ўтказиладиган туристик кўргазмаларда Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тадбирларни уюштириш, Сингапурнинг хитой ва малай тиллардаги оммабоп радиостанцияларнинг машҳур бошловчиларининг саёҳатчилар билан бирга Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда.

    Мазкур ташаббус Сингапурдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади ва икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates