КХДР россияликлар учун курорт қурди

    Июнь ойида Шимолий Кореянинг шарқий қирғоғида йирик Вонсан-Кальма курорт мажмуаси очилиши керак, КХДР ҳукумати бу мамлакат иқтисодиётини юксалтиришига умид қилмоқда.

    Корея марказий ахборот агентлиги мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ўз қизи билан кўздан кечирган янги курорт суратларини эълон қилди.

    Янги сайёҳлик шаҳарчаси беш километрлик пляж бўйлаб 2,5 км² майдонда жойлашган бўлиб, 150 та бино, жумладан 54 меҳмонхона, шунингдек, дўконлар, ресторанлар, аквапарк, кинотеатр, стадион ва аэродромни ўз ичига олади. Лойиҳа Ким ва унинг амалдорлари учун прототип бўлиб хизмат қилган машҳур испан курорти номи билан “Шимолий Корея Бенидорм” деб номланган.

    Эълон қилинган кадрларга қараганда, мажмуа турли талабларни инобатга олади. Кичкина бюджетли бинолар билан бир қаторда VIP-коттежлар ва залларда оқ рояллар, бассейнлари ва ҳовузлар билан жиҳозланган кўп қаватли бинолар мавжуд. Вонсан-Кальма бир вақтнинг ўзида 100 000 тагача меҳмонни қабул қила олиши кутилмоқда.

    Дам олиш масканининг салбий томони шундаки, унга яқин жойда баллистик қуроллар синовдан ўтказиладиган ракета полигонини мавжуд.

    Ким Чен Ин бошқа лойиҳалар билан бирга Вонсан-Кальма иқтисодиёт ва аҳоли турмуш даражасини оширишга, шунингдек, “мамлакат қиёфасини бутунлай ўзгартиришга” ёрдам беришига умид қилмоқда.

    Аввало, янги курорт россияликларни кутмоқда, деб ёзади The Moscow Times. Ўтган йили Шимолий Кореянинг давлат сайёҳлик агентлиги Korean International Travel Company улар учун махсус маҳаллий пляжлар акс эттирилган видеороликни чиқарди.

    Ким Вонсан-Кальма қурилишини “миллий туризм индустриясини давр тараққиёти траекториясига киритишда катта аҳамиятга эга бўлган биринчи катта қадам” деб атади. Шимолий Корея раҳбарининг ушбу соҳага эътибори туризмнинг Шимолий Кореянинг ракета-ядровий дастури туфайли БМТ томонидан жорий қилинган санкцияларга дучор бўлмаслиги ва ундан чет эл валютасининг кириб келиши мумкинлиги билан боғлиқ, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates