Дунёдаги энг қиммат танга ким ошди савдосига қўйилди

    1794 йилда зарб этилган, нумизматлар учун катта аҳамиятга эга бўлган кумуш доллар ким ошди савдосига қўйилди

    1794 йилда зарб этилган, нумизматлар учун катта аҳамиятга эга бўлган кумуш доллар ким ошди савдосига қўйилди, деб хабар беради CNN.
    Маълумки, аёллар профилидаги танга биринчи зарб қилинган доллардир. Катта эҳтимол билан у АҚШ Президенти Жорж Вашингтон қўлида бўлган.
    2013 йилда ушбу танга аукционда ўн миллион долларга сотилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 8 октябр куни бўлиб ўтадиган навбатдаги ким ошди савдосида у янги нарх рекордини ўрнатиши мумкин.

    Ушбу тангадан жами 1758 дона чиқарилган, аммо бугунги кунгача атиги 130 га яқини сақланиб қолган.

    Кумуш долларлар кенг омма учун мўлжалланмаган ва АҚШнинг конгрессменлари ва фахрий фуқароларига тарқатилган, чунки Англияга қарши урушдан кейин Америкада қимматбаҳо металлар захираси заифлашган. Бундай пул масаласи кўпроқ имидж яратиш учун муҳим қадам бўлган.
    Аввалроқ Буюк Британиядаги ким ошди савдосида Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракати етакчиси Махатма Гандига тегишли зарҳал гардишли кўзойнаклар 340 минг долларга сотилганди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates