Дурдона китобларга кўрк берувчи машҳур ипак қоғозининг сири нимада?

    Биласизми, илк қоғозлар Хитойда ишлаб чиқарилган, лекин уни тайёрлаш усули то VIII асргача сир тутилган.

    Ривоятларда айтилишича, VIII аср ўрталарида Хитой қўшини Самарқанд ҳудудига бостириб кирганида, Абу Муслим лашкарлари қаттиқ қаршилик кўрсатиб, улар устидан ғалаба қозонган, кўплаб хитойликлар асир олинган. Улар орасида қоғоз тайёрлаш бўйича усталар ҳам бор эди.

    Улар ўз жонини сақлаб қолиш учун Самарқандда қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ёрдам беришган. Шу пайтдан бошлаб то XVIII асргача Самарқанд Ўрта Осиёдаги ипак қоғоз ишлаб чиқариш марказига айланди.

    Ажабланарлиси, ушбу афсонавий қоғозни яратишнинг кўп асрлик анъналари сақланиб қолган – ҳозир у Самарқанддан 13 километр узоқликда, сайёҳлар борадиган Конигил қишлоғида, «Мерос» қоғоз фабрикасида ишлаб чиқарилади.

    Унга ҳунарманд ака-ука Мухторовлар асос солган. Улар туфайли фабрикада қоғозни қоғоз ясовчи машиналар пайдо бўлишидан анча олдин қўлланган қадимий усулда ишлаб чикариш тикланди ва йўлга қўйилди. Бундай усулнинг асосий хусусияти – қўл меҳнати, унда фақат табиий хомашёдан фойдаланилади. Оддий варақ 40 йил давомида сақланса, Самарқанд қоғозининг бу муддати ўн баравар узоқроқ – 400 йилга тенг.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates