ДХА: ахборот хизматлари ходимлари халқаро экспертлар иштирокида малака оширмоқда

    Мамлакатимизда 23 сентябр 2021 958

    Бугундан Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича мутахассислари учун семинар-тренинглар бошланди.

    Семинар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

    Машғулотлар давомида иштирокчилар жамоатчиликнинг давлат хизматлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга доир бир қатор мавзулар — маркетингнинг 7 муҳим компоненти, хизмат сифати менежменти, негатив билан қандай ишлаш керак, жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги усуллар, халқаро платформалар учун блогларни ёзиш тартиби каби долзарб йўналишлар бўйича кўникма оширяпти.

    Лойиҳанинг асосий мақсади Давлат хизматлари кўламини кенгайтириш, тизимларни умумлаштириш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш, бошқарувнинг стратегик воситаларини мустаҳкамлаш ва ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун зарур механизмларни кучайтириш орқали давлат хизматларини кўрсатишни кенгайтириш.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, маҳаллий ва хорижий тренерлар, экспертлар 3 кун давомида ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.

    ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates