"E-qaror" тизимида Гулистон шаҳар ҳокимининг биринчи қарори имзоланди

    Рақамлаштириш 21 май 2021 1799

    Адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳрида ҳам ўқув-семинар ташкил этилди. 

    Соҳага алоқадор барча мутахассислар иштирокида ўтказилган мазкур семинарда электрон тизимдан фойдаланиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

    "E-qaror" электрон тизимини Республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, бу орқали эса шаффофлик, адолатни қарор топтириш, коррупцияга қарши кескин курашиш мумкин эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

    Семинардан сўнг Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Дадабаев биринчи қарорни электрон имзолади, дея хабар беради Адлия вазирлиги ахборот хизмати.