Эртага Европа Чемпиолар лигаси ¼ финалининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. УЕФА бу учрашувлар ҳакамлари номини эълон қилди. Мадридда ўтадиган “Реал” – “Челси” баҳсини Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бошқаради.
Иккинчи ўйин Неаполда бўлиб ўтади. Италиянинг икки жамоаси “Наполи” ва “Милан” баҳслашадиган ўйинни бошқариш польшалик Шимон Марчиняк раҳбарлигидаги ҳакамлар зиммасига юкланган.