Кеча кўҳна қитъада ЕЧЛ чорак финал баҳслари бошланди. Германиянинг “Бавария” клуби Англияда “Манчестер Сити” меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда майдон эгалари меҳмонлар дарвозасига учта жавобсиз тўп киритди. Бу Мюнхен клуби учун ушбу мавсумда Европа чемпионлар лигасидаги биринчи мағлубият бўлди.
“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“...Ҳисоб 0:2 бўлгунча биз жуда яхши ўйнадик менимча, – деди у. – Натижа ҳақида гапиришни истамайман. 70-дақиқагача жуда яхши ўйин бўлди.
Ўйлайманки, камида битта гол уришга ҳақли эдик. Шу билан бирга, бир ёки иккита ортиқча тўп ўтказиб юбордик. Футболчиларимизга бироз ишонч ва тайёргарлик етишмади...”
Иккинчи баҳсда Италиянинг “Интер” жамоаси Португалияда “Бенфика”ни енгди – 0:2.
Жавоб беллашувлари 19 апрелда бўлиб ўтади.