Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим аввалида эса мусобақа мезбонлари дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ушбу вазиятни Жамшидбек Рустамов аниқ ижро этиб, ҳисобни очди.
Орадан 6 дақиқа ўтиб ҳисоб 2:0 бўлди: Ўзбекистон рақибнинг юқори ҳимоя чизиғидан фойдаланди. Фариджон Абдуллаевдан Ҳабибуллаевгача бир тегинишда аниқ узатмалар сериясидан сўнг Ҳабибуллаев жарима майдони марказига тўпни ошириб берди ва Асилбек Алиев тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
70-дақиқада Рустамов ўйинга нуқта қўйди ва шу тариқа кетма-кет еттинчи марта турнирнинг плей-офф босқичига йўл олган ва чемпионликка даъвогарлардан бири сифатида кўринаётган Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли ўйинини якунлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон 9 очко билан А гуруҳида 1-ўринни эгаллаб чоракфинал босқичига йўлланма олди. Мезбонлар эса 6 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқди. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 13 апрел куни куни чоракфиналда В гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши майдонга тушади. Рақиб 10 апрел кунги Япония – Австралия ва Ветнам – БАА учрашувидан кейин маълум бўлади.
- Осиё кубоги U-17. 3-тур.
- Саудия Арабистони U17 – Ўзбекистон U17 – 0:3
- Голлар: 0:1 — 57, Жамшидбек Рустамов, 0:2 — 63, Асилбек Алиев, 0:3 — 70, Жамшидбек Рустамов.









