«Ҳусанов билан яқинда гаплашдим. Миллий жамоа ўйинидан кейин Англияга қайтиб боргач, дарҳол кубок ўйинида асосий таркибда тушди. Осиё қитъасида иккита ўйин ўтказиб Англияга борганда барибир вақт ва иқлим фарқи туфайли бироз мослашиш жараёни кечади.
«Борнмут»га қарши баҳснинг биринчи таймида нафақат Ҳусанов балки «Сити»нинг деярли барча футболчилари ўйнай олишмади. Абдуқодир сариқ карточка олгани учун Гвардиола уни алмаштирди. Бундан ташқари, ўша баҳсда рақиб ҳужумчиси билан тўқнашувда оёғидан кичик жароҳат олган экан.
Шу сабаб кейинги баҳсда уни қайдномага ҳам киритишмади. Даволаниб олишга имкон беришибди. Манчестер дербисида эса захирага киритилди», — деди Кападзе.