Кўҳна қитъада кеча Европа Чемпионлар лигаси жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўз майдонида “Челси”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган “Реал” Лондонда ҳам шу ҳисобда мезбонларни доғда қолирди.
“Милан” биринчи ўйинда ўз майдонида “Наполи”дан 1:0 ҳисобида устун келган эди. Неаполда ўтган учрашувда дуранг қайд этилди – 1:1. Шуниси қизиқки, Италиядаги баҳсда икки жамоа ҳам биттадан пенальтидан фойдалана олмади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Милан” 16 йилдан сўнг ЕЧЛ ярим финалига чиқди. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли шундай деди:
“Ҳамма бизни аутсайдер деб ҳисоблаганди, лекин биз муносиб тарзда кейинги босқичга чиқдик...
Ярим финалдага рақибимиз эҳтимол “Интер” бўлар. Биз ярим финалдамиз ва барча рақиблар кучли. Кўп иш қилдик ва тўхташни истамаймиз”.
Бугун “Бавария” – “Манчестер Сити” (биринчи баҳс – 0:3) ва “Интер” – “Бенфика” (биринчи ўйин — 2:0) учрашувидан сўнг барча ярим финалчилар номи маълум бўлади.