Эҳтиёжманд 302 минг оила камбағалликдан чиқди. Йил якунигача камбағаллик даражаси 6 фоизгача камайиши кутилмоқда (ўтган йили 8,9 фоиз бўлган).
Шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискентда камбағал оилалар сони 4,5 баробаргача камайди.
Илгари қийин аҳволда бўлган 105 минг оила даромад кўришни бошлади, камбағал оилаларнинг ўртача даромади йил бошига нисбатан 2 баробарга ошди.
Жорий йилда илк бор 1 минг 435 та маҳалла «камбағалликдан холи» ҳудудга айланди.









