Эҳтиёткорлик — муҳим омил

    “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 220 кВ кучланишли “Сирғали” подстанциясида Хавфсизлик техникаси ойлиги доирасида тадбир ўтказилди.

    Бугун электр энергиясисиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз. Биз учун жуда жўн кўринадиган симлар орқали етиб келиб, хонадонимизга нур бағишловчи ушбу асосий қувват манбаини тақсимлаб, керакли манзилларга етказиш соҳа мутахассисларининг зиммасига катта масъулият юклайди. Улардан бу борада ўта эҳтиёткорлик ва сичковлик талаб этилади. Электр токи билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда бу жуда муҳим.

    Мазкур жараёнда подстанция мутахассислари хавфсизлик техникаси талаблари ва ходимларнинг унга тайёргарлик даражасини ўрганишди. Ёнғин хавфсизлиги бурчаклари, фойдали маслаҳат ва эслатма эълонлари, махсус асбоб-ускуналарнинг фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга тайёрлиги, сифати, яроқлилик муддати, улардан тўғри фойдаланиш бўйича мутахассис ходимларнинг билим даражаси текширилди. Шунингдек, авариявий ўчишлар чоғида ходимларнинг бажариши керак бўлган ишлари кетма-кетлиги, электр кучланиш таъсирига тушган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Қайд этиш жоиз, мазкур подстанция электр энергиясини қабул қилиш, уни қайта ишлаш ва тақсимлаш ишлари билан шуғулланиб, “Тошкент металлургия заводи” йирик саноат корхонаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг пойтахт билан чегарадош ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда ўрта ва кичик бизнес корхоналарини электр энергияга бўлган талабини таъминлаш мақсадида паст кучланишли тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини етказиб беради. Бу эса ҳудудларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилашга ҳамда иқтисодий тармоқларнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, “Сирғали” подстанцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ 2018 йилда бошланган “Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш” лойиҳаси доирасида қурилиб, 2020 йилда фойдаланишга топширилган.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 29,022 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 26,5 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, қолгани “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Мазкур лойиҳа ҳудуди ўз ичига Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт тумани, шунингдек, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Зангиота туманларини қамраб олади ва мазкур ҳудудлар тараққиёти учун хизмат қилади.

    Феруза ЖЎРАЕВА,

    Журналист

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates