баннер
15 апр 2025
11:58

    Фарғонада “Халқ банки“ мансабдорлари фуқароларнинг ёрдам ва нафақа пулларини талон-тарож қилди

    АТ “Халқ банки“ Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

    Қайд этилишича, марказнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқалар олдиндан тил бириктириб, банк дастурий таъминоти “IABS”даги марказнинг икки нафар ходимига бириктирилган логин ва парол орқали 68 нафар фуқароларнинг хабарисиз ва иштирокисиз уларнинг номига банк карталарини очиб, банк карталарида ҳаракатсиз турган 104 млн. сўм моддий ёрдам ва нафақа пулларини банкоматлар орқали нақдлаштиришиб, ўзлаштириб олган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “г“ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech