баннер
17 апр 2025
07:38

    «Telegram» номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсатишни бошлайди

    Бундай янгилик одамларга фирибгарлардан ҳимояланишга ёрдам бериши керак.

    «Telegram» номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсата бошлайди. Бу ҳақда «Код Дурова» нашри хабар берди. Қайд этилишича, функция ҳозирда мессенжернинг Андроид учун бета-версияда синовдан ўтказилмоқда.

    Бундан олдин Павел Дуров ушбу янгиликни ўз каналида эълон қилган эди. Дуровнинг сўзларига кўра, бундай янгилик одамларга фирибгарлардан ҳимояланишга ёрдам бериши керак.

    Илова қуйидаги маълумотларни фойдаланувчига тақдим этади:

    • суҳбатдошнинг телефон рақами қайси мамлакатга тегишли эканлиги;
    • унинг аккаунти қайси ой ва йилда рўйхатдан ўтказилганлиги;
    • умумий гуруҳлар сони;
    • аккаунт «Telegram»нинг расмий аккаунти ҳисобланадими ёки йўқлиги.

    Янгиликлар ҳозирча синов босқичида, бироқ тез орада «Telegram»нинг янги версиясида мавжуд бўлади, дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech