24 апр 2025
05:27

    Ўзбекистон Осиё сув кенгашига аъзо бўлади

    Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Камбожа пойтахти Пномпен шаҳрида бўлиб ўтган Осиё сув кенгаши директорлар кенгашининг 22-йиғилишида иштирок этди.

    Йиғилиш доирасида семинар ҳамда Жанубий Корея етакчи компанияларининг сувдан фойдаланиш соҳасида илғор технологиялари ва инновацион ечимларни намойиш этувчи кўргазма бўлиб ўтди.

    Осиё сув кенгаши директорлар кенгашининг 22-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириши учун ариза топширди. Йиғилиш иштирокчилари бу ташаббусни қўллаб-қувватлашди.

    Пномпенга ташриф чоғида Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири қатор расмий учрашувлар ўтказди. Хусусан, Осиё Сув кенгаши Президенти, K-water корпорацияси бош директори Юн Сок Дэ билан мулоқотда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech