Тадбирда фаол иштирок этган 15 нафар йигит-қизга Германиянинг Жамғарма кассалари фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ва бир қатор тижорат банклари ҳамкорлигида ташкил этилган "Қишлоқ хўжалигида стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси доирасидаги "Айланма кредит фонди"дан кредит олиш ҳуқуқини берувчи тавсияномалар тақдим этилди.
Бундан ташқари, ғалла майдонларидан бўшайдиган ерлардан "Ҳар бир ёшга – бир гектар" лойиҳаси доирасида 60 нафар ёшга ҳам бир гектардан такрорий экин учун ер майдонлари ажратиладиган бўлди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда барча туманлардаги ғалладан бўшаган экин майдонлари иккинчи ҳосил олиш учун биринчи навбатда кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳеч қандай мажбуриятсиз бериляпти.