“Эл-юрт умиди” жамғармаси иқтидорли ёшлар учун хорижда таҳсил олиш имкониятини яратади

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси жорий йилда 300 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича) очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

    Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида иқтидорли ва истиқболли ёшлар учун бениҳоя улкан имконият, яъни 2021 йилдан бошлаб “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали магистратура ва докторантура дастурлари асосида энг нуфузли хорижий давлатларда таҳсил олиш учун стипендиялар миқдорини 5 баробарга ошириш таклифи илгари сурилди. Шу билан бирга, жорий йилдан бошлаб камида 100 нафар ёшларимиз учун нуфузли хорижий университетларнинг бакалавриатида ҳам таълим олиш имконияти яратилади.

    Шу боис, “Эл-юрт умиди” жамғармаси мамлакат илмий-инновацион салоҳиятининг энг муҳим ва таянч билимларини яратувчи фанлар — математика, кимё, биология ва геология йўналишларида таълим бераётган, илмий тадқиқотлар олиб бораётган ва амалий фаолият билан шуғулланаётган иқтидорли ва истиқболли профессор-ўқитувчи ва педагоглар, ёш олимлар, илмий изланувчилар ва амалиётчи мутахассислар учун жорий йилда 300 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича) очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

    “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган танлов Ўзбекистонни инновацион ривожлантиришда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган фанлар йўналишида дунёнинг энг илғор давлатларида тўпланган бой илмий ва амалий тажрибани ўрганиш, улардан Ўзбекистоннинг таълим ва тадқиқот тизими ҳамда амалий фаолиятида кенг фойдаланишга кўмаклашиш мақсадини ўзида мужассам этган.

    Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган мутахассис бўлсангиз — бу имконият айнан сиз учун!

    Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 январдан — 20 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

    Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан - 20 мартга қадар давом этади.

    Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

    АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олиш ва стажировка ўташ имкониятини қўлдан бой берманг!

    Жамғарма Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates