Италия чемпионатининг 28-тур ўйинлари доирасида «Специя» ўз майдонида «Салернитана»ни қабул қилди.
«Специя» таркибида ижарада тўп сураётган Элдор Шомуродов ушбу баҳсда мавсумдаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
Элдор сўнгги бор ўтган йили сентябрь ойида «Рома» таркибида рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
А Сериянинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаси "Ажойиб гол, Элдор" деган эътироф пайдо бўлди.