Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилди.
Инспекциянинг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида «Д.Н.» фермер хўжалиги масъуллари Кармана туманида жойлашган экин майдонини суғориш учун ўрнатилган сув насоси шартномасиз тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб олгани маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси манфаатига 145,3 млн сўмлик зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.