Электр нархи ошиши сабабли Британияда минглаб паблар ёпилиши мумкин

    Буюк Британиядаги пабларнинг 70 фоиздан ортиғи электр энергияси нархининг кескин ошиши туфайли ёпилиши мумкин.

    Morning Advertiser нашрининг маълум қилишича энергетик инқирозни бартараф этиш чоралари кўрилмаса, пабларнинг деярли тўртдан уч қисми қишдан омон чиқиши даргумон.

    Британиядаги паб эгаларининг 65 фоиздан ортиғи коммунал тўловлар 100 фоиздан ошиб кетганини айтади, деб ёзади нашр. 30 фоиз 200 фоизга, 8 фоиз 500 фоизга ўсган. Шу билан бирга, кечки кўнгилочар шохобчалар эгаларининг 80 фоизи ошаётган электр энергияси нархини тўлашга қурби етмаслигини билдирган.

    Муассаса эгалари ҳукуматни инқироздан чиқишда ҚҚСни пасайтиришдан тортиб, корхоналар учун электр энергияси нархларини чеклашгача бўлган бир қатор чора-тадбирларни кўришга чақирди. Акс ҳолда, уларнинг айтишича, бутун мамлакат бўйлаб паблар ва ресторанларнинг оммавий ёпилиши кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates