Шамол турбиналарининг қушлар популяциясига таъсирини камайтириш усулларини тадқиқ қилишга қаратилган лойиҳа "ACWA Power" компанияси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Тадбирда шамол энергетикаси барқарор энергия манбаларига ўтишда асосий роль ўйнаши, лекин унинг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштириш ниҳоятда муҳим экани таъкидланди. "Bird Flight Diverter" (BFD) эксперименти доирасида "ACWA Power" компанияси шамол турбинасига қушларнинг урилиш хавфини камайтириш учун инновацион технологияларни синовдан ўтказмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, уч йиллик тадқиқот доирасида электр тармоғининг бутун узунлиги бўйлаб ҳар ҳафта қушлар ўлими (барча ўрта ва йирик турлар) мониторинги ўтказилади.
Экспериментнинг муҳим қисми 100 тутқунликда кўпайтирилган ва 100 ёввойи қушни қамраб олади, кейинчалик бу миқдорни 300 тага етказиш белгиланган.
Эксперимент натижалари нафақат 300 километр узунликдаги электр узатиш тармоғининг таъсирини камайтириш учун энг яхши ечимни беради, бу эса майдон маълумотлари билан тасдиқланади, балки Ўзбекистондаги ва бутун Марказий Осиёдаги энг заиф қушлар гуруҳига мос келадиган тўқнашувнинг олдини олиш қурилмалари (BFD) турларини энг яхши амалиётларга асосланиб ишлаб чиқиш имконини яратади.
Бундан ташқари, электр узатиш тармоқларидаги тувалоқларнинг ўлим даражасига оид қимматли маълумотлар олинади, бу эса келажакдаги хавфларни аниқ баҳолаш ва уларни минималлаштириш ҳамда компенсация қилиш учун самарали стратегияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.