Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди

    Чуст туманидаги “Зарафшон” МФЙ ҳудудида экосаноат зонаси учун ажратилган майдонда 150 миллион долларлик “Чиқиндини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқариш” заводи қурилишига тамал тоши қўйилди.

    Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, лойиҳа «Everbright Environmental Energy Namangan» МЧЖ хўжалик жамияти ҳамда хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилиб, умумий 15 гектар ер майдонининг 10 гектарида барпо этилади.

    Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, хорижий ҳамкорлар, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ҳоким ушбу лойиҳа келгусида ҳудуд иқтисодиёти ва экологик барқарорлигига муҳим ҳисса қўшишини қайд этди.

    Маълумотларга кўра, завод ишга тушганидан сўнг йилига 547,5 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланиб, 310 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан 254 млн кВт·соат тармоққа узатилади, бу эса тахминан 300 минг аҳолининг йиллик электр энергия эҳтиёжини қоплаш имконини беради. Шу билан бирга, корхона ишга тушиши натижасида 180 та янги иш ўрни яратилади.

    Вилоятда ҳозирги кунда 1 кунда ўртача 1450 тонна, йиллик 529,3 минг тонна чиқинди тўпланади. Лойиҳанинг биринчи босқичида 6 та тумандан чиқиндилар Тўрақўрғон туманидаги қайта юклаш станциясига етказилиб, сараланган ҳолда заводга ташилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates