Электробус бетон тўсинга бориб урилди

    Ҳолат Тошкент шаҳрида бўлган. Тан жароҳати олганлар бор.

    Тошшаҳартрансхизмат Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 17:20 атрофида "1 Автобус саройи" филиали тасарруфидаги Yutоng русумли 13Т-сонли йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи Г.И. бошқарувидаги автобус Бектемир тумани, Сувсоз даҳасидан Тошкент вокзали Ҳусайн Байқаро кўчаси Қуюв Механика заводи қаршисида бошқарувни ўнг томонга буриб, йўл ёқасида турган бетон столбага урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

    Мазкур ЙТҲда электробусдаги йўловчиларнинг 5 нафари ҳамда ҳайдовчи тан жароҳати олган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

    Ҳозирда ушбу ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates